АҚШ Афғонистонга 3,5 минг ҳарбий хизматчи жўнатди

07.09.2017 | Жаҳон | 2723

Афғонистонга Американинг 3,5 минг нафар қўшимча ҳарбий контингенти жўнатилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Шу тариқа Афғонистонда АҚШга қарашли 14,5 мингга яқин ҳарбий хизматчи жойлашади. Пентагон қўшимча ҳарбий жўнатилиши заруриятини шарҳлагани йўқ.

15 июль куни АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистонга қанча ҳарбий жўнатиш керак бўлса мустақил аниқлаш ихтиёрини Пентагоннинг ўзига берган. Оқ уй америкалик ва афғонистонлик ҳарбийлар толибларга енгилаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг қўшимча кучлар жалб этаётган бўлиши мумкин.