Нефт нархи Дохада Саудия Арабистони, Россия, Қатар ва Венесуэла энергетика вазирларининг учрашуви вақтида ошмоқда.
Рейтер агентлигига кўра, Қатар пойтахтида ўтаётган музокараларда Россия энергетика вазири Александр Новак, Саудия Арабистони нефт вазири Али ал-Наими, Венесуэла нефт вазири Эулохио дел Пино ва уларнинг қатарлик ҳамкасби Муҳаммад ал-Садалар иштирок этмоқда.
Айни пайтда нефт нарҳи ошиши баробарида Россия рублининг курси ҳам кўтарилмоқда.
Сешанба куни Москва биржасида 1 АҚШ доллари 76 рубл, 1 евро 83 рублни ташкил этган.