Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бироз пасайди

11.09.2017 | Иқтисод | 5716

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 12 сентябрдан 1 АҚШ доллари курси 7.87 сўмга тушади ва 8 092.13 сўмни ташкил қилади. 

Евронинг қиймати 73.17 сўмга ошиб 9718.65 сўмга, рубль эса 1.30 сўмга ошиб 141.21 сўмга етади.