Нидерландиялик олимлар ҳаводан спирт олиш йўлини топди

12.09.2017 | Илм-фан | 2537

Ўтказилган тадқиқотлар ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид газини кўплаб фойдали моддаларга, жумладан, спиртга ҳам айлантириш мумкинлигини кўрсатди. Ушбу мавзуда ёзилган диссертация 14 сентябр куни Нидерландиянинг техника университетида ҳимоя қилинади.

Ҳаводаги карбонат ангидрид гази концентрациясини камайтириш учун икки усул қўлланади: сақлаш ва бошқа турга ўтказиш. CO2ни, хусусан, ис гази, метан, этилен, чумоли кислотаси, метанол ва этанолга ҳам айлантириш мумкин.

Бу усулни эркакларга ўргатиш ярамайди, чунки ҳаво ҳам танқислашиб кетиши мумкин, дея ҳазиломуз муносабат билдирмоқда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.