Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайҳунобод тумани ҳокими мактаб директорларини сўкди ва урди (видео)
12.09.2017 18:12,  
140

Бу видеода Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани жазоланишган.

«Бечора районо мудирини итдек қиламан, аслида сен ҳам айбдор. Нега районингни ҳурмат қилмайсан?», дея бақиради ҳоким.

У директорлардан бирининг юзига уриш баробарида «Ватан мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми? Байраммасми?» дея сўроққа тутиб, ҳақоратлашни давом эттиради.

Kun.uz манбасининг маълумотига кўра, туманда Мустақиллик байрами аввалига 25 август кунига белгиланганди, кейин байрам куни 27 августга қолдирилган. Мактаб директорларининг айримлари байрам учун йиққан одамларини 27 август куни ҳам такроран байрам ҳудудига олиб кела олишмаган, айримлари байрам қайси кунга қолдирилганидан бехабар ҳам бўлишган. Натижада 27 август куни байрамда томошабин кам бўлган. Вилоят ҳокими эса байрам юқори савияда ташкиллаштирилмаган, деб Носиржон Эгамбердиевга хайфсан берган. Шундан сўнг, туман ҳокими мактаб директорларидан «аламини олган».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан