Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ўтган рекорд палов тадбиридан сўнг Кореядаги ресторанда ошга бўлган талаб ошди
12.09.2017 18:59,  
23

Кореядаги ўзбек таомлари ресторанида паловга бўлган талаб кескин ошди. Бу ҳақда ошпаз Баҳриддин Чустий Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирди.

"Бугун Кореядаги Lazzat ресторани раҳбари телефон қилиб, Гиннес ошидан кейин савдоимиз бир неча баробарга ошди, одамлар ўша Гиннесга кирган ошни ейиш учун 'оқиб' келмоқда дедилар", - деб ёзган Баҳриддин Чустий.

"Шундай маълумотларни эшитиб сарфлаган вақт ва умримиз зое кетмаганига хурсанд бўлар экансан", - дея қўшимча қилган ошпаз.

8 сентябрь куни Тошкентда “O‘zbegim” фестивали доирасида дунёдаги энг катта — 7 тоннаю 360 кг миқдорда палов тайёрланди ва у "Гиннесснинг рекордлари китоби"га киритилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан