Ўзбекистонлик ёш олимлар танлов асосида Нобель лауреатлари йиғилишига юборилади

22.09.2017 | Илм-фан | 2534

Нобель лауреатлари йиғилишига юбориш учун ўзбекистонлик ёш олимлар сараланмоқда. Бу ҳақда  Facebookдаги саҳифасида Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари Олимжон Тўйчиев маълум қилган.

"Ўзбекистон Республикаси Фан ва Технологиялар Агентлиги 2018 йил 24-29 июн кунлари Германиянинг Линдау шаҳрида Тиббиёт фанлари бўйича Нобел лауреатларининг 68-йиғилишида иштирок этиш учун иқтидорли, интилувчан ва фаол, тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган ёш олимлар ва талабалар орасида танловни эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар шу йилнинг 1 октябирига қадар ўз номзодларини кўрсатган ҳолда керакли ҳужжатлар билан [email protected] электрон манзилига жўнатишлари мумкин. Танловда иштирок этиш бўйича барча харажатлар қопланади", — дейилади хабарда.