Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 3 нафар эркак сейфдан 177 минг долларни ўғирлашди
23.09.2017 12:33,  
3

21 сентябрь куни Яккасарой туманида номаълум шахслар 177 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлашган.

Уч нафар эркак олдиндан жиноий тил бириктириб, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамият биноси ичкарисига кириб, у ердаги сейф ичидан 177 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлашган. Қонунбузарлар, шунингдек, мазкур жамият ишчисининг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 4-қисми “а” банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдорда, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан