Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон автомобил ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон устидан шикоят қилди
26.09.2017 20:38,  
26

Қозоғистон автомобил ишлаб чиқарувчилар иттифоқи "КазАвтоПром" Қозоғистон иқтисод вазирига Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг келажаги борасида мурожаат қилишди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.

Хабарда айтилишига кўра, 19 сентябр куни Ўзбекистон ҳукумат порталига муҳокамага чиқарилган "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш чоралари тўғрисидаги" қонун лойиҳаси Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомбилларнинг Ўзбекистон бозорига сотиш имкониятидан маҳрум қилади.

Хусусан, Қозоғистонда ишлаб чиқарилан автомобилларга акциз ставкалари 1 куб см — 2,4 доллар миқдорида сақланиб қолган. Шу билан бир вақтда, Россия ва Украина ҳудудидан  олиб келинаётган автомобиллар учун акциз миқдори жуда кам — божхона қийматининг 2 фоиз миқдорида белгиланган. Бошқача қилиб айтганда, акциз солиғининг ушбу ставкалари сақланиб қолган тақдирда Қозоғистон автомобиллари учун Ўзбекистон бозори ёпиқлигича қолади.

Хат муаллифлари  фикрига кўра, ушбу қонун Қозоғистон автомобил ишлаб чиқарувчиларини дискриминация қилади, чунки ўн беш йилдан бери Ўзбекистон автомобиллари Қозоғистонда божхона ва акциз солиқларисиз бемалол сотилмоқда. 1996 йилдан буён Қозоғистонда 85 минг Ўзбекистон автомобиллари сотилган, лекин Ўзбекистонда бирорта ҳам Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобил сотилмаган, чунки Ўзбекистон бозорига кириш божхона ва акциз солиқлари билан тўсиб қўйилган.

"Кўриб турганингиздек, ушбу вазиятни тенг ҳуқуқли ҳамкорлик муносабатлари деб бўлмайди. Иккала томон манфаатларига ҳурматга асосланган суҳбатга ўтиш вақти келди", дейилгн уюшма хатида.

Шунингдек "КазАвтоПром" вакиллари иқтисод вазиридан Қозоғистон автосаноати маҳсулотларини Ўзбекистон бозорига олиб киришга ёрдам беришни сўраган.

"Эркин рақобат принциплари асосида, Қозоғистон автосаноати маҳсулотига нисбатан тарифлар сиёсатини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон билан музокараларга имконият топишингизни ва маҳсулотларимизни Ўзбекистон бозорига олиб киришда ёрдам беришингизни сўраймиз", — дейилган хат сўнгида.

Ушбу муносабат билан "КазАвтоПром" раиси Ўзбекистонга нисбатан жавоб чоралари киритишни ҳам таклиф қилди.

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон форумида маълум бўлишича, Қозоғистон автомобил ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга Lada автомобилларини еткизиб беришни режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан