Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада иккита янги ГЭС қурилади, Чорвоқ ва Фарҳод ГЭСлари модернизация қилинади
28.09.2017 15:54,  
39

Қурилиш илк бор пилот лойиха асосида олиб борилади. Шунингдек 18та гидростанцияда таъмирлаш ишлари бошланган.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ вакиллари таъкидлаганидек, мамлакатимиз электростанцияларида бир йилда ишлаб чиқарилаётган қарийб 60 миллиард киловатт соат миқдордаги электр энергиясининг 6,5 миллиард киловатт соати гидроэлектростанциялар ҳиссасига тўғри келади. Ҳозир бу кўрсаткични янада ошириш орқали табиий, экологик тоза, арзон ва қайта тикланувчи энергия манбаидан фойдаланишни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 майдаги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида” ҳамда 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги фармони туфайли гидроэлектростанциялардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш, Ўзбекистонда ягона гидроэнергетика тизимини яратишда янги имконият эшикларини очди.

– Мақсадимиз гидроэнергия улушини иқтисодиётда кўпайтириш, – дейди “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Ҳабибулло Азизов. – Ана шу мақсадда 18 та гидростанцияда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Янги қувватларни ишга тушириш мақсадида юртимизда биринчи марта пилот лойиҳа асосида микро ГЭСлар қуриш бошланди. Катта Фарғона каналида, Туямўйин сув омбори, Қамчиқ дарёси бўйидаги ихчам ГЭСлар шулар сирасидандир.

Мамлакатимизда гидроэнергетикани ривожлантиришга изчил равишда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали корхоналар ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда хорижлик ҳамкорлар билан ҳамкорликда ўнга яқин лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда, Чорвоқ ва Фарҳод ГЭСлари модернизация қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан