Йирик сармоядор, яъни инвестицион компания хўжайини Элиза Пласко Судан президенти Умар ал-Башир билан учрашув чоғида давлат раҳбарига “Барселона” сардори Лионель Мессининг қалбаки дастхати туширилган футболкасини совға қилди. Бу ҳақда olamsport.com сайти хабар бермоқда.
Матбуотда кенг тарқалган ушбу суратдан кейинчалик “Барселона” раҳбарияти ва шахсан Мессининг ўзи хам хабар топди. Ўша заҳоти каталонияликлар расмий баёнот бериб, Месси бу футболга ўз дастхатини қўймаганини билдиришди.
Ҳозирча Судан президентлик девони бу воқейликка ўз муносабатини билдирмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Умар ал-Баширни чув туширишгани аниқ.