Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов спорт ҳақида китоб ёзди

29.09.2017 | Жаҳон | 2454

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб —  "Спорт бу — дўстлик, соғлик ва гўзаллик сари йўл" деб номланади, деб хабар қилди РИА Новости.

Туркманистон президенти ижодий меҳнатга катта аҳамият қаратади. Жорий йил Бердимуҳаммедов оммага иккита китобни тақдим этган: ҳарбийлар ва ички ишлар органлари ҳақида. Ўтган йил туркман президенти гиламлар, мусиқа, мақоллар, ахалтекин отлари ва бошқа мавзуларни ўз ичига қамраб олган олтита китобни нашрдан чиқарган.

Давлат раҳбарининг янги китоби тақдимотида Туркманистон парламенти раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, куч тузилмалари раҳбарлари, спорт ва жамоатчилик вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишган.

Китоб жисмоний тарбия ва спортнинг инсон ҳаётидаги роли ва аҳамиятига бағишланган. Китобда оммавий жисмоний-спорт ҳаракатини ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар ва туркман халқининг кўп асрлик анъаналарига эга миллий спорт турларих ҳақида сўз юритилган.

Китоб туркман, инглиз ва рус тилларида тайёрланган ва фотоматериаллар билан бойитилган.