Учта вилоятда янги шаҳар ва туман судлари ташкил этилди

30.09.2017 | Ўзбекистон | 2948

Ўзбекистоннинг учта вилояитда янги шаҳар ва туман судлари ташкил этилди. Бу борада Ўзбекистон президентининг фармони эълон қилинди.

Ҳужжатда айтилишича, бу Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида баъзи шаҳар ва туманларнинг мақоми ўзгариши билан боғлиқ.

Фармонга мувофиқ, Хива, Шаҳрисабз, Оҳангарон, Нурафшон, Янгийўл шаҳар судлари ҳамда жиноий ишлар бўйича Тошкент туман суди ташкил этилди.

Шунингдек, Хива, Шаҳрисабз, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари ҳамда Тошкент тумани маъмурий суди тузилди.