Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича фармойишини имзолади
2.10.2017 11:41,  
11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича фармойиши эълон қилинди.

Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имкони берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилиги, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.

Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади.

Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазо содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти.

Амалга оширилган ишлар натижасида 274та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакалангани, жиноят ишларининг 50таси қонун ўзгариши, 805таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.

Ушбу ижтимоий ва ҳуқуқий омилларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчковлик билан, жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилишга фармойиш берди.

Унга кўра, амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этиш таъкидланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан