Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда нақд валюта сотиш ҳали бошланмади
2.10.2017 16:24,  
7

Ўзбекистон банклари нақд валюта сотишни ҳали бошламади. Банк соҳаси вакилининг сўзларига кўра, аҳолига нақд валюта сотиш йўриқномаларини белгилайдиган ҳужжат яқин кунларда пайдо бўлиши керак.

"10 октябргача керакли йўриқномаларни оламиз ва уларни амалга оширишга киришамиз. Айни дамда ушбу ҳужжат тайёрланиб Адлия вазирлиги, Сенат ва Марказий банк томонидан кўриб чиқилмоқда", — деди банк ходими.

Унинг сўзларига кўра, сотиш миқдорида чекловлар, ва валюта сотишга доир барча тафсилотлар ушбу ҳужжат чиққанидан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар ва тадбиркорлар учун нақд валюта сотиб олиш ҳуқуқи берилиши ҳақида эълон қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан