Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аукционда 2 миллард сўмлик “авторақамлар” сотилди
2.10.2017 19:00,  
15

Жорий йилнинг 27-28 сентябрида “ЎзРТХБ” АЖ да автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотиш бўйича савдолар ўтказилди. Савдолар мобайнида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар учун 36 та “олтин” авторақамлар ва юридик шахслар учун 6 та лот сотилди.

Ўтказилган онлайн савдоларнинг натижалари “олий тоифали” автомобиль рақамларга бўлган талаб юқори эканлигини намоён этди. Рақобатли савдолар давомида айрим лотлар бўйича бошланғич нархлар бир неча маротаба кўтарилиб, 70,0 млн сўмдан ошди.
Умуман олганда ЎзРТХБ нинг www.avtoraqam.uzex.uz тизими ишга туширилган пайтдан бошлаб аукцион савдоларда қиймати 2,0 млрд сўмдан юқори 110 дан зиёд автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари сотилди.

Энг фаол харидорлар – Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорларидир. Бироқ, шу билан бирга республикамиз бошқа ҳудудларининг харидорлари ҳам босқичма-босқич биржанинг ахборот тизимига уланмоқдалар. Хусусан онлайн-аукционлар Қорақолпоғистон Республикаси, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз савдолар мобайнида харидорлар амалдаги энг яхши нархдан юқорироқ бўлган чекланмаган миқдорда нарх бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин. Авторақамларни сотилишидан олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан