Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Узоқ муддат қамоқда ушланган қонун ҳимоячиси Аъзам Фармонов озод этилди
4.10.2017 10:26,  
59

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси қонун ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг озод этилишига алоқадор расмий баёнатни эълон қилди.

Хабарда қайд этилишича, АҚШ Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқа узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқарилгани ортидан қонун ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг озод этилишини олқишлайди.

"Биз бундай ижобий қадамларни маъқуллаймиз, улар келгусида бошқа маҳбусларнинг озод этилиши ва фуқаролик жамиятига очиқроқ ёндашув учун ишора эканига умид билдирамиз", - дейилади баёнатда.

Кўплаб халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Аъзам Фармоновнинг 2006 йили шубҳали айбловлар билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақидаги масалани кўтарган эди. 2013 йили БМТ қийноқларга қарши комиссияси Фармоновни озод этишга чақирган.

"Америка Қўшма Штатлари Президент Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида таъкидлагани каби, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлашга содиқ эканини эътироф этади. Биз бундан кейин ҳам кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларда изчил барқарорлик ва тараққиёт бўлишига умид қиламиз", - деб хабар қилинмоқда элчихона сайтида.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Аъзам Фармонов порахўрликда айбланган. 2006 йилда ўзбек суди уни 9.5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Аммо, 2016 йилнинг май ойида биринчи жазо муддатининг якунланиши арафасида Аъзам Фармоновнинг қамоқ жазоси муддатига яна 5 йил ва 26 кун қўшилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан