Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўздавнефтгазинспекция”: Ўзбекистонда газ қувурининг портлаши юз бермади
4.10.2017 10:58,  
35

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавнефтгазинспекция») Telegram’даги @kanallani_dodasi канали томонидан тарқатилган ахборотга раддия берди. Раддия инспекция сайтида берилган.

«1news.uz»нинг аниқлик киритишича, @kanallani_dodasi’да 2 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидан бирида портлаш бўлгани ҳақидаги видеохабар эълон қилинган.

Инспекциянинг қайд этишича, янги деб айтилган видеода аслида 2015 йил 24 август куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги «Дўстлик» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган «Янгиер — Тошкент» магистрал газ қувурида юз берган эски ҳодиса акс этган.

«Инспекция  "@kanallani_dodasi орқали ёритилган портлаш ҳодисаси" жорий йил давомида республикамиз ҳудудида содир бўлмаганлигини маълум қилади», — дейилади муассаса раддиясида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан