Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча 100 сўмдан тўланмоқда
4.10.2017 17:40,  
6

Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча равишда 100 сўмдан пул тўланмоқда, деб хабар қилди ЎзА.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ 1 октябрдан бошлаб қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 500 сўм, машинада терилган 1 тонна хомашё учун 260 минг сўм ҳақ тўланиши ҳақида хабар берган эдик.

Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига теримчиларга меҳнат ҳақини ҳар беш кунда, зарурат бўлганда эса ҳар куни тўлаш тавсия этилди.

"Ҳар бир килограмм пахта учун белгиланган нархнинг ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилгани терим мавсумига уюшмаган ёшлар ва аҳолини ихтиёрий равишда жалб қилишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, меҳнат ресурслари етишмайдиган ҳудудлар — Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча равишда 100 сўмдан тўлаш тажрибаси қўлланмоқда", — дейилган хабарда.

Йиғим-теримни уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат отрядлар ташкил этилди. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти теримчилар отрядлари раҳбарларини пахта тозалаш корхоналари билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга қабул қилгани ҳам мавсум янгиликларидан бири бўлди.

Хабарда таъкидланишича, "Агробанк" акциядорлик тижорат банки "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ташкилотларига теримчилар отрядлари раҳбарларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш учун 45 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан