Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Қуръони каримни ёдлашга ихтисослашган илм даргоҳи борлигини биласизми?
10.10.2017 19:03,  
15

Тошкент Ислом институтининг «Таҳфизул-Қуръон» кафедраси Ўзбекистонда Қуръони каримни ёдлашга ихтисослашган илм даргоҳи ҳисобланади. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.

Муассаса Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар Қуръонни тўлиқ ёд олиш имконига эга бўлади. Бу ерда ўқиш учун Тошкент Ислом институти талабаси бўлиш кифоя.

Ҳозирда ушбу илм даргоҳида 80 га яқин талаба таълим олаётган бўлса, уларнинг аксарияти Қуръон каримни тўлиқ ёд олди. Улар Республика ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, талабалардан Юнусов Зокиржон 2009 йили Эронда ўтказилган қорилар мусобақасида иштирок этган бўлса, Охунжонов Довудхон Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияси билан Иордания Ҳошимийлар қироллигида ўтказилган нуфузли «Қорилар мусобақасида» қатнашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан