Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир йил аввал вафот этган Таиланд қироли ҳалигача дафн қилинмади
11.10.2017 20:17,  
7

26 октябр куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида юз минглаб фуқаролар мамлакатнинг марҳум раҳбари Қирол Бҳумибол билан видолашувга чиқиши кутилмоқда, деб хабар беради Reuters​ агентлиги.

13 октябр куни Қирол Бҳумибол вафот этганига бир йил тўлади. Таиланд ҳукумати қиролнинг дафн маросимига узоқ ва катта тайёргарлик кўрган. Дафн маросимида назоратни сақлаш учун 78 минг полициячи сафарбар қилинган. Бош вазир Праютҳ Чан-оча сиёсий партияларни дафн маросимлари ўтадиган қайғули кунларда босиқлик ва тартибни сақлашга чақирган.

Бангкокнинг эски шаҳар қисмида марҳум қирол танасини ўтда куйдириш учун махсус крематорийни қуриб битказиш учун ҳунармандлар 10 ой вақт сарфлашди. Крематорий таиландликлар эътиқодидаги жаннат кўринишида бунёд қилинган. Ҳиндуийлик мифологиясига кўра, марҳум қироллар руҳи Меру тоғи устида абадий яшайди.

Қирол жасадини крематоийга элтиш учун олтин арава ясалган. Жасадни олов ичига олиб кирадиган улкан тобут эса қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Қирол жасадини куйдириш 26 октябр тунида қироллик крематорийсида ўтказилади. Мазкур сана мамлакатда миллий байрам деб эълон қилинган. Дафн маросими ўтказилиши билан Таиландда бир йил давом этган мотам даври ниҳоясига етади.

Марҳум қирол Таиландни 70 йил бошқарди ва мамлакат тарихидаги тахтда энг узоқ ўтирган ҳукмдорга айланди. Қирол Бҳумибол 88 ёшда вафот этиши билан тахтга унинг ўғли Рама ИХ (Маҳа Важиралонгкорн) ўтирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан