Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чехия президенти: Европа Қрим учун Россия билан уришмайди
11.10.2017 20:54,  
10

Сешанба куни Европа Кенгашида сўзга чиққан Чехия Республикаси президенти Милош Земан Қрим учун Россиядан Украинага пул, нефть ёки газ кўринишида компенсация ундиришни таклиф қилди. Бу ҳақида Радио Прага радиоси хабар берди.

Милош Земан Франциянинг Страсбург шаҳрида Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясида евродепутатлар олдида нутқ сўзлаган. “Фикримча Қримни йўқотгани учун Украинага пул, нефть ёки газ билан товон бўлиши мумкин”, – деб айтган Земан ўз нутқида.

Чехия раҳбарининг сўзларига норозилик белгиси сифатида Украина вакиллари у нутқ сўзлаётган вақтда зални тарк этишган. “Земан Чехиядаги Карловий Варийни ҳам русларга таклиф қилиб қолиши мумкин”, – дейди Украина делегацияси раҳбари Алексей Гончаренко.

Украинага компенсация тўлаш ҳақидаги фикр Россияга ҳам ёқмаган. Россия Думаси Халқаро алоқалар қўмитаси раҳбари Леонид Слутский Чехия томонидан Қрим Россия таркибидаги субъект сифатида тан олинишини олқишлаган, аммо Қрим олди-сотди қилинадиган буюм эмаслигини қайд этган.

Милош Земан ўз чиқишида Қримни Украинага қайтаришга уриниш Европада уруш бошланишига олиб келишини айтаркан, Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни таклиф қилган. Чехия президенти Россия ва Украинани иқтисодий ва дипломатик алоқаларни ривожлантиришга чақирган. Унинг фикрича, Россияга қарши санкциялар Путиннинг рейтинги кўтарилиб кетишига сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан