Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким Жонг Ин АҚШни олов билан жиловлашга қарор қилди
12.10.2017 14:07,  
1

Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Ин АҚШ президенти Доналд Трампнинг КХДРга қарши таҳдидларидан хавотирга тушиб қолган. Шу сабабли КХДР ҳукумати ядрвоий қурол билан АҚШни нишонга олишга қодир бўлган янги баллистик ракета устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида Россия Либерал-демократик партиясидаги манбага таяниб, Интерфакс агентлиги хабар берди.

“Ким Жонг Ин АҚШни олов билан жиловлашмоқчилигини айтди. Бунинг учун улар янги қитъалараро баллистик ракета синовига тайёрланмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ракеталар АҚШнинг ғарбий соҳилларига зарба беришга қодир бўлиши керак”, – деб айтган россиялик депутат Антон Морозов ўз партиядошларига.

Либерал-демократик партияси аъзоси, Россия Давлат Думаси депутати ва қуйи палатанинг Халқаро алоқалар қўмитаси аъзоси бўлган Антон Морозов ва партиянинг яна икки нафар аъзоси 2 6 октябрь кунлари Шимолий Кореяга сафар қилган. Мазкур ташриф Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда амалда оширилган ва «Россиянинг умумий сиёсий консепцияси доираси»да ўтказилган.

КХДРда бўлиб қайтган депутатнинг айтишича, Доналд Трампнинг БМТ Бош Асссамблеясидаги чиқиши шимолий кореяликларни “жуда қаттиқ хафа қилган”. Мамлакат аҳолисининг аксарияти АҚШ раҳбарининг нутқини КХДРга қарши уруш эълон қилиш сифатида қабул қилган ва унга муносиб жавоб қайтаришга тайёр.

Доналд Трамп БМТ Бош Асамблеясида сўзлаган нутқида «Шимолий Кореяни ер билан яксон қилиш» билан таҳдид қилган ва мамлакат раҳбари Ким Жонг Инни «ракета одам» деб атаган. АҚШ раҳбари Ким Жонг Инни ўзи ва Шимолий Кореядаги мавжуд тузумини йўқ қилиш йўлидан бораётганини қайд этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан