Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ яна Исроил томонида: иккала мамлакат ЮНЕСКОни тарк этади
13.10.2017 12:56,  
12

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фан, таълим ва маданият бўйича жамғармаси ЮНEСКОни АҚШ ва Исроил каби аъзолардан ажраладиган бўлди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Дастлаб АҚШ, бир неча соат ўтиб эса Исроил ҳукуматлари ЮНEСКОдан чиқишлари ҳақида баёнот беришди. Уларнинг нуфузли ташкилотни тарк этишларига ташкилотнинг “аксилисроил тарафкашлик”ка йўл қўйгани сабаб қилиб кўрсатилган. Исроил ҳукумати Оқ уй раҳбариятининг қарорини мамнуният билан қарши олган.

“Бу мардона ва доно қарор. Чунки ЮНEСКО тутуруқсиз театрга айланди. Тарихни асраш ўрнига, уни нотўғри талқин қилмоқда”, – дейилади Бинямин Нетаняҳу эълон қилган баёнотда.

ЮНEСКО жамғармаси дунёнинг бебаҳо маданий ва табиий мерос намуналарини рўйхатга олиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан шуғулланадиган халқаро ташкилот сифатида машҳур. Сўнгги йилларда ЮНEСКО томонидан қабул қилинган қарор ва баёнотлар Исроил ва АҚШнинг ғазабига сабаб бўлган.

ЮНEСКОнинг ўтган йили Қуддус шаҳри мусулмонлар учун тархий маданий объект эканлиги тан олинган баёноти Исроилнинг эътирозига сабаб бўлган эди. Яқинда Исроил томонидан босиб олинган Фаластиндаги Ҳеброн номли қадимий шаҳар Фаластиннинг жаҳон маданий мероси сифатида тан олиниши туфайли ташкилот Нетаняҳу ва ва Доналд Трамп ҳукуматларининг танқидлари остида қолган.

Давлат департаменти эълон қилган баёнотга кўра, АҚШ БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича жамғармасини 2018 йилнинг 31 декабрьидан бошлаб тарк этади. АҚШ ҳукуматининг қарори ташкилот раҳбарияти томонидан таассуф билан қарши олинган. ТАшкилот раҳбари Ирина Бокова Оқ уйнинг қарорини АҚШ ва ЮНEСКОнинг ҳар иккаласи учун йўқотиш бўлганини эътироф этган.

АҚШ аллақачон ЮНEСКОни молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтатган эди. 2011 йилда Фаластин ЮНEСКОга тўлақонли аъзо сифатида киришига норозилик белгиси сифатида АҚШ ЮНEСКО бюджетига ҳисса қўшишдан бош тортган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан