Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда "Энг ёмон китоб" – антирекорд ижтимоий лойиҳаси эълон қилинди
13.10.2017 17:29,  
33

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги "Энг ёмон китоб" – антирекорд лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бундан мақсад республикада халқ, айниқса ёш авлод вакилларини бўлар-бўлмас, сийқаси чиқиб кетган сюжетлар асосига қурилган, ўқувчининг вақтини ўғирлайдиган китоблардан огоҳлантиришдир.

"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ўзини шу юртнинг жонкуяр вакилиман, Ватаним ва ёшлар келажагига масъулман, деган ўзининг чин фуқаролик позициясига эга китобхонларини ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга чақиради", дейилади хабарда.

Китобхонлар мазмуни саёз, тили қашшоқ, матнда ўзбек адабий тили (имло ва мантиқ) қоидалари бузилган, сўзларнинг қурилиши ғализ, асар сюжетининг сийқалиги каби камчиликлар бўлган китоблар ҳақидаги маълумотларни [email protected] ёки [email protected] электрон почталарига юборишлари мумкин.

Шунингдек, асар бадииятининг ночорлиги, муаллифнинг маҳоратсизлиги, китобнинг ўқувчига маънавий озуқа бермаслиги, муқова ва бошқа саҳифаларда миллийликдан умуман йироқ, ёшлар тарбиясини бузадиган суратларнинг берилиши ва китобда беҳаё саҳналарнинг бепарда тасвирланганлиги кабилар ҳам инобатга олинади

"Энг ёмон китоб" – антирекорд лойиҳасида номлари энг кўп тилга олинган китоблар агентлик сайтида ҳамда республикадаги бир қатор нашрларда эълон қилинади.

Қолаверса, бундай китобларга "Муштум" журнали ва "Ҳуррият" газетасида танқидий тақризлар, пародия ва фельетонлар ёзилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда "Айни пайтда, маданият соҳасида тижоратлашув, шахсий манфаатнинг биринчи ўринга чиқаётгани, ғоявий-бадиий жиҳатдан саёз асарларнинг бозори чаққон бўлиб бораётгани ташвиш уйғотмасдан қолмайди", дея таъкидлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан