Президент Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади, деб хабар қилади ЎзА.
Урганч халқаро аэропорти замонавий талаблар асосида реконструкция қилинган. Бир соатда 300 йўловчини кузатиш ва 300 йўловчини кутиб олишга мўлжалланган терминаллар, хизмат кўрсатиш хоналари, савдо шохобчалари ташкил этилган, ён-атроф ободонлаштирилган.
Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ аэропортда расмий делегациялар, юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун зарур шароит яратилмоқда.
Давлат раҳбари бу борада амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар билан танишди. Аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.