Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда еттита янги завод ташкил этиш учун 178 млн доллар йўналтирилади
14.10.2017 18:02,  
12

Марказий Осиёда етакчи бўлган шиша идишлар ишлаб чиқарувчи Asl Oyna компанияси ўз қувватларини кенгайтириш учун 178 миллион доллар сарфлайди.

Корхона 3та шиша эритиш печлари ва шиша маҳсулотлари учун хомашё материалларини бойитиш заводини барпо этиш ҳисобига ишлаб чиқаришни уч бараварга ошириб, 200 миллион шартли бирликдан 600 миллионга етказишни кўзда тутмоқда. Бунинг учун қиймати 130 миллион долларлик технологик қурилмалар сотиб олинади.

Қувватларнинг ишга тушиши натижасида камида мингта янги иш ўрни яратилади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фондининг 100 миллион долларлик имтиёзли кредити ҳамда Миллий банкнинг 30 миллион долларлик ва ва бошқа манбаларнинг инвестициялари йўналтирилади.

Қолган маблағлар Тошкентнинг Сергели туманидаги Жанубий саноат ҳудуди негизида бирданига еттита янги завод барпо этишга йўналтирилади. Хусусан, бу ерда салқинлатувчи ичимликлар, пиво, ликёр-ароқ маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, металл қопқоқлар ва стикер-маркалар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда шишасозлик учун хомашё материалларини бойитиш заводи ташкил қилинади.

Asl Oyna — Тошкентда жойлашган бўлиб, Марказий Осиёдаги шиша маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи компания ҳисобланади.

Корхона маҳсулотлари Ўзбекистоннинг UzCarlsberg, Toshkentvino, "Ўзбекистон Шампани", "Меҳнат" заводларига ҳамда қозоқ, туркман, қирғиз, тожик ишлаб чиқарувчиларига етказиб берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан