Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси: Қирғизистон тажрибаси биз учун фойдали
16.10.2017 12:07,  
12

Қирғизистондаги президент сайлови юқори даражада халқаро стандартларга мувофиқ келади. Сайлов ҳақиқатан ҳам очиқ ва шаффоф тарзда ўтди. Бундай фикрни МДҲ миссиясининг ўзбекистонлик кузатувчиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов билдириб ўтди.

«Биз кўплаб сайловларда бўламиз, шу жумладан, Европа мамлакатларида ҳам, ва айта оламизки, ўтган сайлов халқаро стандартларга мувофиқ келади, юқори даражада ўтди. Ҳақиқатан ҳам очиқ ва шаффоф сайлов бўлди. Кеча биз қандай баҳо беришимиз ҳақида ягона хулосага келдик. Жуда юқори баҳо бериш фикри якдиллик билан чиқди», — деди у.

«Қирғизистоннинг тажрибаси биз учун фойдали. Ўзбекистон сайловларда техникадан фойдаланиш йўналишидан кетмоқда. Сайловлар бўйича, сайлов кодекси ҳақида янги қонунлар тайёрланмоқда ва табиийки, техник воситаларни қўллаш жараёни бормоқда. Умид қиламизки, яқин келажакда масалани ўрганиб чиқамиз ва ушбу воситалар бизда ҳам қўлланилади», — дея қўшиб қўйди Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан