Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамзан Қодиров Ўзбекистондаги сафар таассуротларини ижтимоий тармоқда ўртоқлашди
17.10.2017 12:46,  
14

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грознийга ташриф буюришга ваъда берди, деб ёзди Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида.

Қодировнинг айтишича, у Ўзбекистон ва унинг пойтахтига келишни анчадан буён кутган.

"Тошкентда мени муҳтарам президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Мен дўстона ва илиқ руҳдаги учрашув учун Шавкат Миромоновичга миннатдорлик билдираман. У менинг азиз отам, Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмат ҳожи Қодировни сиртдан яхши билиши, унинг терроризмга қарши курашидан бохабар эканлиги мен учун янгилик бўлди. У ҳақида имом Ал Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, Аҳмат ҳожининг устози ва оиламизнинг яқин дўсти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф кўп марта гапириб берганди", — деб ёзади Қодиров.

Чеченистон раҳбари шунингдек, Ўзбекистон президенти билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида ҳам айтиб ўтган.

"Мен Аҳмат ҳожи Ўзбекистон ва унинг халқига чин қалбдан меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлганлигини айтиб бердим. Биз иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, маданият, спорт ва инвестицион сиёсат борасида ўзаро ҳамкорликнинг қатор масалаларини муҳокама қилдик", — дейди у.

Қодировнинг сўзларига кўра, томонлар биргаликда Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, муносабатларни янада юқори даражага олиб чиқиш, мунтазамлик тусини беришга келишиб олишган.

"Ўзбекистон халқи Аллоҳ муруввати билан Шавкат Миромонович тимсолида ўз халқи, ўз юртини чексиз севувчи, бутун ҳаётини ўз Ватанига хизмат қилишга бағишлашга тайёр ҳақиқий етакчига эга бўлганига ишончим комил бўлди. У Ўзбекистонни қандай қилиб иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ривожланган ва барқарор мамлакатга айлантиришни билади! Мен Шавкат Миромоновичга ўзига қулай вақтда Россия региони – Чеченистонга дўстона ташриф буюришни таклиф қилдим. Президент Грознийга боришга ваъда берди!", — деб ёзади Рамзан Қодиров.

Бугун Қодиров Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан