Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов озод этилди
17.10.2017 16:26,  
7

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг озод этилиши юзасидан баёнот берди.

Баёнотда билдирилишича, бу воқеа яқиндагина бир неча виждон тутқунлари озодликка чиқарилишидан кейинги яна бир янгилик бўлиб, у Ўзбекистон ҳукумати халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш андозаларига содиқлигини намойиш этувчи қўшимча ижобий қадам бўлди.

Маълумотларга кўра, Ғанихон Маматхонов 2009 йилда қамоққа олинган бўлиб, у Фарғона водийсида фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашиб келган.

"Америка Қўшма Штатлари Президент Мирзиёев олиб бораётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларга бўлган садоқатни қўллаб-қувватловчи келгуси қадамларни кутиб қолади", — дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан