Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кучли шамол туфайли Тошкентда бир одам ҳалок бўлди
19.10.2017 20:56,  
12

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 9-32 м/с тезликда шамол бўлгани кузатилди. Кучли шамол оқибатида айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етган. Дарахт шохларининг синиб тушиши сабабли баъзи фуқароларнинг автотранспорт воситаларига шикаст етган, автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келган.

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр линияларининг бузилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлган.

Дарахт шохининг синиб тушиши оқибатида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г.И. турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, у шифохонада вафот этган, дейилади ФВВ Ахборот хизмати хабарида.

Маҳаллий бошқарув органлари, авария-қутқарув хизматлари томонидан юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан