Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Италия ҳудудлари ҳам автономия талаб қилмоқда
22.10.2017 17:41,  
5

22 октябр куни Италиянинг икки йирик вилояти Ломбардия ва Венецияда мухторият талаби билан бошланган референдум ўтказилиши лозим.

Венеция губернатори Лука Дзайянинг айтишича, ҳудуд фуқароларининг хоҳиш-иродаси “тарихий имконият” дир. Венеция аҳолиси анчадан бери мухторият кенгайишини талаб қилиб келади.

Агар мухторият талабгорлари кўпчилик бўлиб чиқса маҳаллий ҳукумат Рим билан музокара олиб боради. Уларнинг талаби қондирилган тақдирда Ломбардия ва Венециялар таълим, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда бошқарув ваколатини қўлга киритади.

Ломбардия ва Венеция Италия шимолидаги бой вилоятлар саналади. Бу икки ҳудуд мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан учдан бирини ишлаб чиқаради. Мухторият қўлга киритилса, ишлаб топилган маблағнинг кўпроқ қисми маҳаллий бюджетга сарфланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан