Лондонда «The Best FIFA Football Awards 2017» - йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими якунланди.
2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду эълон қилинди.
У соврин учун курашда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Барселона»да ўйнаб, кейинчалик ПСЖ клубига ўтган Неймарни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Ғолибга совринни футбол афсоналари - аргентиналик Диего Марадона ва бразилиялик Роналдо топширди.