Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сиз кечирим сўрашингиз мажбур бўлмаган омиллар
24.10.2017 21:03,  
559

Уларни эслаб қолинг:

1.Кимнидир севганингиз учун.

Сиз севишга ва бу туйғуни ҳис этишга қодир эканлигингиздан хурсанд бўлинг. Дунёдаги кўп одамлар қайғули йўқотишнинг «даҳшатли оқибатлари»ни ўйлаб, севишдан жуда қўрқишади. Кимни севишингизнинг аҳамияти йўқ, бир-бирига нисбатан ёки йўқлиги муҳим эмас, севишингининг ўзи ажойиб.

2.Одамларга «йўқ» дея олганингиз учун.

Одамларга рад жавобини бериш ўз ҳаётингизни ва шахс сифатида ўзингизни ривожлантиришнинг ҳамда ўзингизни ҳурмат қилишнинг асосий белгисидир. «Асосийси вақтида сукут сақлаш» ёки рад этиш, деб гапиришни яхши кўраман. Кўпинча одамлар бизга таъсир ўтказишади, ҳар бири биринчи навбатда сизга эмас, ўзига фойда келтиришини кўзлаб иш тутади. Бу эса мақсадингиздан узоқлаштиришга сабаб бўлади. Бирон инсонга «йўқ» деб жавоб бериш нормал ҳолатдир. Эслаб қолинг, сиз ҳеч кимга ҳеч нарсадан мажбур эмассиз.

3.Ўз орзу ва мақсадларингиз учун

Айбдорлик, қарздорлик, афсус, хафагарчилик билан яшаш керак эмас. Ўз ишончингиз, орзуларингиз, нуқтаи назарингизга амал қилмаганингизда бу азоб берадиган туйғулар вужудга келади. Ҳеч қачон ўз мақсад ва орзуларингиз учун кечирим сўраманг, ахир улар бизни кимлигимизни кўрсатади. Ота-онангиз сизни вояга етказар эканлар, келажакда қандай инсон бўлишнгизни тасаввур қилишган. Улар орзу қилишган. Сизни атрофдаги одамларга боғламайдиган ўз ҳақиқий орзуларингизга эришсангиз, ўзингизда бахт ва уйғунликни ҳис этасиз. Ҳар куни ўз мақсадларингиз сари ҳаракатларни амалга оширинг. Ҳеч кимга қулоқ солманг.

4.Ўзингизга ажратган вақт учун.

Сизни кўпинча қарздорлик, айбдорлик, ўз манфаатларидан воз кечиш туйғулари боғлайди. Ҳаётда бахтли бўлиш ва бахтни тўлақонли англаш учун ўзингиз ҳақингида қайғуринг ва ўзингиз учун яшанг. Ўз эҳтиёжларингизга вақт ажратинг, шахсан сиз хурсанчилик бағишлайдиган ишларни бажаринг, ана шунда ҳаёт ёрқин рангларга тўлиб-тошаётганини ҳис этасиз. Ўз кучингизга эга бўла туриб, бошқаларга ҳам ёрдам берасиз. Камида – ўзинги намуна бўласиз.

5.Муҳим аҳамиятга эга биринчиликларни белгилаш ва «муҳимлилик»нинг йўқлиги

Ҳеч ким сизни айбдорлик туйғусини ҳис эишга мажбур қила олмайди. Ўзингиз учун муҳим бўлган нарсаларни муҳим деб ҳисобланг. Сизга ҳақиқатан ҳам ҳам қадрли ва яқин бўлган инсонлар танловингизни ҳурмат қилишади.

6.«Ўз ҳақиқатингизнинг барбод бўлиш сабаби» бўлган муносабатларни тугатиш учун.

Сизга азоб берган кимдандир воз кечиши истаганингиз учун кечирим сўрашинги керак? Сизни пастга тортадиган инсон ёки сизга ноқулай, ёмон бўлган ҳолат билан доимий муроса қилиб, яшашингиз керак? Ёмон муносабатлар сизни ривожлантиришга қўймаслигини тушунганингиз билан сиз олдинга катта қадам ташлайсиз. Бу юкни олиб ташлаб, сиз кўксингиз тўлиб нафас олиб, енгиллашасиз. Сизга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат билан муносабатда бўладиган инсонлар қуршовида бўлинг.

7.Мукаммал бўлмаганлигингиз учун.

Камчиликлар бини чиройли ва уни ноёб қилиб кўрсатади. Уларни қабул қилиш керак. Камчиликларингизни «пеш қиладиган»ларга ҳеч қачон эътибор берманг, улар буни ўзлари мукаммал бўлмаганликлари ҳамда сизнинг ҳисобингиздан кўтарилмоқчи бўлганликлари учун амалга оширишади. Биринчидан улар мукаммал эмас ва ҳеч қандай кечирим сўрашга муносиб эмасдирлар. Сизни ўзига хос тарда намоён этадиган фаилатлар учун афсус чекаётганингизни ҳеч қачон гапирманг. Доим ўз яхши хислатларингини ўйланг ва уларни ривожлантиринг.

8.Ишончингиз ва нуқтаи назарингиз учун.

Ўз қадрият, насиҳат, аҳлоқ, диний ва руҳий ишончларини ҳимоя қилиш инсонларга ҳос хусусият. Ўз менига эга инсонларни севишмайди, сабаби уларга таъсир ўтказиб бўлмайди. Кучли шахс эгалари нимадирни самимий, юракдан тўғри деб ҳисоблашса, бунинг учун кечирим сўрашмайди.

9.Ўз «билимсизлигингиз» учун.

Билимга нисбатан доимий интилиш бизнинг миямизни ёшартиради. Айни дамда ниманидир билмасангиз, бу учун жон куйдириб, кечирим сўраш керак.

Хуршида Хоним

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан