Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Каталониянинг Жирона шаҳри Испания қиролини номақбул шахс деб эълон қилди
26.10.2017 16:09,  
5

Испания ва Каталония ўртаcидаги сиёсий инқироз кескин тус ола бошлади. ТАСС агентлиги маҳаллий Ара нашрига таяниб хабар беришича, Каталониядаги Жирона шаҳар кенгаши Испания қироли Филипп VI'ни “персона нон грата” (исталмаган шахс) деб эълон қилган.

Мамлакат раҳбарини «исталмаган шахс» деб топиш тўғрисидаги қарор асосан мустақиллик тарафдорларидан ташкил топган маҳаллий кенгаш томонидан сешанба кунги йиғилишда қабул қилинган. Қиролни Жирона учун «исталмаган шахс» деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор Кенгаш аъзоларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланган.

Бундан ташқари, Жирона шаҳар кенгаши қарори билан Испания ҳукуматининг Каталониядаги вакили Энрик Миё ҳам “персона нон грата” мақомига лойиқ кўрилган. Кенгаш қарори Испания конституцияинг 155 моддасини қўллаш бўйича бош вазир Мариано Рахойнинг қарорига норозилик белгиси ҳисобланади. Бош вазир Мариано Рахой Каталонияда ўтказилган мустақиллик референдумига жавоб тариқасида вилоятнинг автономлик мақомини чеклашга қарор қилган эди.

Аввалроқ қиролни «исталмаган шахс» деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Барселона шаҳар кенгаши томонидан рад этилган. Мазкур ташаббус «Миллий бирлик учун номзодлар» партияси томонидан илгари сурилган, бироқ етарлича қўллаб-қувватлашга эриша олмаган. Барселона мерининг биринчи ўринбосари Херардо Писарелио қирол ва унинг оиласини «исталмаган шахс» деб эълон қилиш беҳуда иш бўлиши ва Мадрид ва Барселона ўртасидаги тангликни юмшатишга ҳеч қандай фойда келтирмаслигини маълум қилган.

Маълумот учун, “персона нон грата” лотин тилида «ёқимсиз шахс» деган маънони англатади. Ҳукумат томонидан муайян шахснинг “персона нон грата” деб эълон қилиниши, ўша шахснинг мамлакатга кириши тақиқланишини англатади. Мазкур атама асосан давлатлараро дипломатик муносабатларда кенг қўлланилади. 1961 йилда қабул қилинган Вена конвенциясига кўра ҳукумат исталган дипломатик миссия вакилини «исталган вақтда ва ҳеч қандай тушунтиришсиз» исталмаган шахс деб эълон қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан