Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистонда зўрлаб турмушга берилган қиз эри ва яна 12 кишини ўлдирди
1.11.2017 10:45,  
124

Покистоннинг Музаффаргоҳ (Панжоб вилояти) шаҳри полициячилари Осиё Биби исмли аёлни қўлга олишди, у турмуш ўртоғининг оила аъзоларини заҳарлаб ўлдиришда гумонланмоқда. Бу ҳақда  Daily Pakistan хабар берди.

Фожиа 26 октябрь, пайшанба куни юз берди. Қизни бир ой аввал ўз хоҳишига қарши Амжад Лашари исмли йигитга турмушга беришган эди. Осиё Шоҳид исмли бошқа йигитни яхши кўрган, шу сабабдан эри билан кўп жанжаллашган ва ҳатто отасининг уйига кетиб қолишга уринган, уни доим қайтариб келишган.

Натижада Осиё ва Шоҳид Амжадни заҳарлашга қарор қилди. Қиз сутга каламуш заҳрини қўшди. Аммо эри заҳарли сутни ичишга улгурмади, чунки қайнонаси ундан қатиқ қилиб қўйганди. Маҳсулотдан жами 27 киши заҳарланди, уларнинг 15 нафари, шу жумладан Амжад ҳам ҳалок бўлди. 

 «Биз Осиё Биби, унинг холаси ва таниши бўлган эркакни ҳибсга олдик», - дея маълум қилди маҳаллий полиция вакили Увайс Аҳмад. Унинг сўзларига кўра, аёлнинг холаси жиноятнинг ташкилотчиси ва ташаббускори бўлган. Эркак эса гумонланувчининг жазмани ҳамда жиноятнинг ҳамиштирокчиси сифатида тилга олинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан