Фарғона вилоятининг асаларичилари иттифоқи ташаббуси билан 15 ноябрдан 30 ноябргача асал ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда маҳаллий, Россия ва Қозоғистондан 60 дан ортиқ асаларичилари иштирок этади. Улар 100 дан ортиқ турдаги асал ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини олиб келади, деб ёзмоқда uzbektourism.uz сайти
Шунингдек, тадбирда концерт дастури ҳам ўтказилади. Ярмарка хорижлик меҳмонлар билан мамлакатимиз асаларичилари ўртасида ҳамкорлик истиқболларини очади.