Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Усома бин Лодиннинг уйидан топилган ҳужжатлар: дастурхондаги Coca-Cola'дан компютердаги беҳаё филмларгача
2.11.2017 19:39,  
26

Марказий Разведка Бошқармаси «ал-Қоида»нинг собиқ раҳбари Усома бин Лодин ўлдирилган ҳарбий амалиёт вақтида қўлга киритилган ҳужжатларни омма эътиборига ҳавола этди, дея хабар бермоқда Associated Press​ агентлиги.

АҚШ расмийлари эълон қилган маълумотга кўра, «Ал-Қоида» раҳбари Усома бин Лодин 2011 йилнинг майида Покистондаги қароргоҳига амалга оширилган рейд вақтида ҳалок бўлган. Рейд давомида видео, аудиоёзувлар, суратлар, қўлёзмалар ва китоблардан иборат жуда кўп материаллар қўлга киритилган.

Эълон қилинган ҳужжатлар орасида 10 мингдан ортиқ видеофайллар мавжуд бўлиб, улардан аксарияти Усома бин Лодиннинг нутқларидан иборат. Шунингдек, видеофайллар орасида бин Лодиннинг вориси Ҳамза бин Лодиннинг никоҳ тўйида олинган видеоклипни ҳам кўриш мумкин.

Видеоклипда куёвнинг отаси кўриниш бермайди. Тўй маросимида Усома бин Лодинн иштирок этмагани унинг табрикномаси бошқа шахс томонидан етказилгани ҳам тасвирга муҳрланган. Зиёфат дастурхонида эса мева-чева ва ширинликлардан ташқари Coca-Cola ичимлиги борлигини кўриш мумкин.

Видеотасвир қачон ёзиб олингани номаълум бўлгани ҳолда, у Усома бин Лодин ворисининг балоғат ёшидаги илк кўриниши ҳисобланади. Ҳозирга қадар Ҳамза бин Лодиннинг болаликда тушган суратларигина мавжуд эди. Ҳамза бин Лодиннинг «Ал-Қоида» томонидан эълон қилинган аудиомурожаатларига эса одатда унинг болаликда сурати илова қилинган.

Усома бин Лодин ўлдирилган вақтда қўлга киритилган ҳужжатларнинг бир қисми 2015-2016 йилларда ҳам эълон қилинган эди. Бу сафар Марказий Разведка Бошқармаси жами 470 мингг яқин янги ҳужжатларни ошкор қилган. Маълум қилинишича, ҳали жамоатчиликдан махфий сақланаётган кўплаб ҳужжатлар мавжуд.

Усома бин Лодиннинг уйидан топилган видеофайллар орасида бир қанча машҳур мултфилмлар, бадиий ва ҳужжатли филмлар, шунингдек, беҳаё клиплар ҳам борлиги айтилган. Бундан ташқари, «Ал-Қоида» раҳбарининг 228 саҳифали шахсий кундалиги ҳам қўлга киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан