Ўтган тунда, Санкт-Петербургда Мерседес микроавтобуси ва BMW автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилинмоқда ижтимоий тармоқларда.
Хабарда айтилишига кўра, автоҳалока Большой Сампсониевский шоҳ кўчаси ва Кантемировская кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Гувоҳлар кўрсатмаларига кўра, BMW X6 ҳайдовчиси, аёл киши, ҳаракат устуворлик ҳуқуқига эга бўлган, Merсedes микроавтобусини ўтказиб юбормасдан, унинг ён қисмига бориб урилган. Оқбатда микроавтобус ағдарилиб тушган.
“BMW қизил чироқда катта тезлик билан ҳаракатланаётган эди! Одамларга тўла автобус!” – деб ёзган Екатерина исмли фойдаланувчи ижтимоий тармоқда.
Aвтоҳалока содир бўлган жойга тез ёрдам машиналари ва иккита реанимация автомобили етиб келган. Aвтоҳалока оқибатида олти киши жароҳатланди. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган деб хабар қилмоқда "Петербург" телеканали.