Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳибсга олиш Саудия шаҳзодасига миллиард долларга тушди
7.11.2017 21:34,  
4

Bloomberg ҳисоботларига кўра, дунёнинг энг бой одамларидан бири, миллиардер Саудия шахзодаси Aл Валид ибн Талалнинг ҳибсга олиниши унга тегишли бўлган Kingdom Holding Co компанияси акцияларининг қадрсизланишига олиб келган ва натижада шаҳзода акциялар савдосида 1.22 миллиард доллар маблағ йўқотган.

Kingdom Holding Co компанияси акцияларининг қадрсизланиши шаҳзода ва бир қатор саудиялик расмийларнинг ҳибсга олиниши ортидан юз берган.

Bloomberg агентлиги тарқатган хабарларга кўра, Саудия Марказий Банки банклардан коррупция можароси сабаб ҳибсга олинган шахсларнинг ҳисоб рақамларини музлатиб қўйишни сўраган. Саудия Aрабистони Бош прокурори бу ҳаракатлар коррупцияга қарши кураш доирасида олиб борилаётган ишларнинг дастлабки қисми бўлиши мумкинлигини билдирган.

Bloomberg Миллиардерлар Индексига натижаларига кўра, Aл Валид дунё бойлари рўйхатида 17.8 миллиард доллар маблағи билан 57 ўринда турибди.

5 ноябр санасида коррупцияга алоқадорлик айби билан Саудия Aрабистонида бир қатор шаҳзода ва расмийлар ҳамда собиқ амалдорлар ҳибсга олинган эди. Қамоққа олиш Миллий Коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг яқиндагина тайинланган валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон томонидан амалга оширилган.

bloomberg.com

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан