Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон масжидларида азон яна овоз кучайтиргичлар орқали айтилмоқда
8.11.2017 23:13,  
31

Ўзбекистонда масжидларда азон айтиш вақтида яна овоз кучайтиргичлардан фойдаланилмоқда.

Тошкентнинг қатор туманларидаги масжидларда муаззинлар азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтишмоқда. Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда охирги ўн йил давомида фуқароларнинг мурожаатлари туфайли азон фақатгина ибодат қилгани келганлар эшитадиган тарзда масжид ичида айтилган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги баъзи масжидларда ҳам азон овоз кучайтиргичлар орқали айтилаётганлигини маълум қилишган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  азонни овоз кучайтиргич орқали айтиш ҳукумат томонидан расман тақиқланмаганлигини билдирган.

Ўзбекистонда аҳолининг 94 фоизи ислом динига, 3,5 фоизи православ христиан динига, қолган қисми эса бошқа динларга эътиқод қилади. Ҳозирда мамлакатда 2037та масжид фаолият кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан