Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХХI аср тиббиётидан фойдаланаётганингизга шукур қилинг
11.08.2016 11:46,  
39

Биз кўпинча шифокорлар ва шифохоналардан нолиймиз. Аммо замонавий технологияларсиз тиббиёт муассасалари қанақа ваҳимали кўриниши мумкинлигини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Ўтган асрда тиббий асбоблар касалликнинг ўзидан ҳам ваҳимали бўлиб қийноқ қурилмаларини эслатарди.

  1. Бошига тешик пақир кийган бу рўдапо тиббиёт ҳамширасидир. У рентген нурларидан сақланиш учун шундай “халат”га ўранган. 
  2. ХХ асрга қадар барча операциялар оғриқсизлантирмасдан ўтказилган. Тасаввур қиляпсизми, уколсиз оёқ кесиб ташланишини. 
  3. Чикагода етим болалар сунъий қуёш нури дозасини олишмоқда. Рахитга қарши чора.
  4. “Хумдонга қамаб қўйилган” бу беморлар физиотерапия муолажасини қабул қиляпти.
  5. Тиш оғриғини қолдирувчи томчи таркибида кокаин мавжуддир. 
  6. 1878 йилда сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши) шундай йўл  билан даволанган. Бемор аравачада тик турганча одимлайди.  
  7. Руҳий касаллар шифохонасининг беморлари йўргаклаб қўйилган. Шифокорлар шу йўл билан уларни тинчлантиришади. 
  8. 1890 йилда йўтални босиш учун героин ишлатиларди. 
  9. Радио ва икки қошиқ музқаймоқ деб ўйладингизми? Йўқ, бу юрак ритми бузилганда ишлатиладиган қирқинчи йилларга тегишли дефибриллятор. 
  10. 1950 йилда ушбу каттакон машина ўпка вазифасини бажарарди. Ўпкасида нуқсони бор болалар унинг ичида жон сақлайди. 
  11. XIX асрда бу банкаларда зулук сақланган. Қонсўрар зулук минг дардга даво. 
  12. Бу аёл ҳам сколиазга чалинган. Шифокор уни мослама ичига киритиб, умурқаси қанчалик қийшайганига ташхис қўймоқда. 
  13. Шишанинг ичида “Мангу қуёш” номли радиоактив сув бор. Беморлар учун. 
  14. Ушбу стул 1750 йилда ясалган. У аёлларнинг туғиши учун мўлжалланган. Суянчиғини ростлаш мумкин. 
  15. Оёқ протези 1890 йилга мансуб. Букланиши чекланган, аммо худди замонавий протезларга ўхшашини айтмайсизми? 

Энди шифокорга боришдан аввал ушбу суратларни кўз олдингизга келтиринг. Яхшиямки ХХ асрда яшаймиз.

Дарвоқе, дўстларингизга улашишни унутманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан