Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон банклари пластик карталардан валюта сотиб олишни бошлайди
10.11.2017 11:21,  
3

Жисмоний шахслар, шу билан бирга, юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) тижорат банкларининг конверсион операциялар бўлимларида ўз ҳисобидан чет эл валютасини қўлга киритиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу Марказий банк томонидан тасдиқланган тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланди.

Ҳужжатга кўра, чет эл валютасини сотиш конверсион бўлимлар томонидан халқаро карталардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Бунинг учун жисмоний шахс ва ЯТТ конверсион бўлимга шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим. 

Жисмоний шахснинг банк картаси мавжуд бўлмаган тақдирда, конверсион бўлим мутахассиси унга пластик карталар бўлимига мурожаат этиб, ўз номига банк картаси очишни таклиф қилади. 

ЯТТ чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағларини ўзининг тегишли ҳисобварағидан ўтказади. 

Миллий валютадаги маблағ тижорат банкининг операция бажариладиган кундаги курс бўйича тўлов терминали орқали жисмоний шахсга тегишли банк картасидан ечиб олинади ва унга операция муваффақиятли ўтгани ҳақидаги терминал чекининг асл нусхаси берилади. 

Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахслар ва норезидентлардан чет эл валютаси чекланмаган миқдорда сотиб олинади. Амалга оширилаётган барча маълумотлар электрон тизимда қайд этилади. 

Чет эл валютасини сотиб олишда операция энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, операциялар электрон тизимга маълумот киритиш орқали амалга оширилиши шарт. Бунда жисмоний шахслардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва норезидентлардан паспорт талаб этилади. 

Шунингдек, бир хорижий давлатнинг нақд валютасини бошқа хорижий давлатнинг нақд валютасига алмаштириш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан