Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон террор хавфи энг паст мамлакатлар рўйхатидан жой олди
16.11.2017 17:50,  
11

Ўзбекистон Лондон Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг Global Terrorism Index 2017 рейтингида 163 мамлакат орасида 125-ўринда қайд этилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон 0,077 балл билан террор хавфи энг паст мамлакатлар қаторидан ўрин олган (балл қанча кам бўлса, террор хавфи шунчалик паст деб баҳоланади.

Марказий Осиё мамлакатлари ичида террор хавфи энг паст давлат деб Туркманистон (134-ўрин) топилди. Кейинги ўринларда Ўзбекистон (123-ўрин), (Қирғизистон (1,989 балл, 79-ўрин), Тожикистон (2,427 балл, 72-ўрин), Қозоғистон (2,9500 балл, 67-ўрин) жойлашган.

Жаҳонда террор хавфи энг баланд деб Ироқ (10 балл, 1-ўрин), Афғонистон (9,441 балл, 2-ўрин) ва Нигерия (9,009 балл, 3-ўрин) топилди.

Рейтингда АҚШ 5,429 балл билан 32-, Россия эса 5,329 балл билан 33-ўринда жойлашган.

Дунёнинг энг хавфсиз давлатлари деб Туркманистон сингари 0 балл билан баҳоланган Португалия, Руминия, Латвия, Сингапур, Словения, Куба, Монголия, Шимолий Корея ва бошқа давлатлар (жами 30та) тан олинган.

Рейтинг муаллифлари мамлакат ичидаги террорчилик хавфи даражасини терактлар миқдори, ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони, моддий зарар миқдорига қараб баҳолашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан