Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура: Тошкентда кетма-кет вафот этган уч опа-сингилнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилган
16.11.2017 18:23,  
12

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва қатор маҳаллий интернет нашрларида Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи оиланинг уч нафар қизи бир кунда кетма-кет вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий йил 8 ноябрь куни қайд этилган ушбу ҳолат юзасидан 9 ноябрь куни прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ўринбосари Воҳиб Шаропов «Ахборот 24»га хабар қилди.

Шароповнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан опа-сингил Қосимовалар ўлими сабабларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, комплекс суд-тиббиёт ва суд-кимёвий экспертизалари ўтказилаётган бўлиб, уларнинг натижасига кўра тергов ҳаракатларининг кейинги йўналишлари белгиланади ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишнинг барча чоралари кўрилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан