Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев: Ўзбекистонда туб ўзгаришлар юз бермоқда
16.11.2017 21:29,  
5

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё келажагига некбинлик билан қарайди, деб ёзади Tengrinews нашри.

Остона клубининг учинчи йиғилишида Британиянинг халқаро хавфсизликни тадқиқ қилиш гуруҳи директори Рафаэлло Пантуччининг саволларига жавоб берар экан, Қозоғистон етакчиси қўшни мамлакатлар ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Атиги бир йил ичида мамлакатларимиз ўртасидаги чегаралар очилди. Савдо ҳажми 30 фоизга ошди, қўшма корхоналар яратилмоқда, одамлар бир-бирлариникига боришмоқда, маданий алмашув юз бермоқда. Тожикистон ва Туркманистонда ҳам шундай. Қирғизистонда яқинда сайловлар бўлиб ўтди. Мен келажакка яхши кўз билан қарайман, бизнинг Марказий Осиёмиз бирга бўлиши, бирлашиши даркор. Кимгадир қарши эмас, балки мамлакатларимиз гуллаб-яшнаши, халқларимиз фаровонлиги учун. Шундай бўлишига умид қиламан", — деди Назарбоев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан