Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги қабристон назоратчиси Япония императори ордени билан мукофотланди
16.11.2017 21:32,  
22

Япония ҳукумати ўзбекистонлик Мироқил Фозиловни император ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

У 40 йил давомида Тошкентнинг Яккасарой туманидаги "Фозил ота" қабристонига дафн этилган япон фуқароларининг қабрларини обод қилиш билан шуғулланган. Бу ерга асосан Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистон пойтахтига сургун қилинган япон ҳарбий асирлари дафн этилган.

75 ёшли Фозилов Ўзбекистонда дафн этилган япон фуқаролари тарихини сақлаб қолгани ва қабристонни обод қилгани учун "Кўтарилаётган қуёш, кумуш нурлар" ордени билан мукофотланди.

Фозиловнинг отаси ҳам 60 йил давомида ушбу қабристон назоратчиси бўлган ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов топшириғи билан қабристонга "Фозил ота" номи берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан