Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланади
17.11.2017 09:41,  
9

2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тартиби жорий этилди. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 16 ноябрдаги «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилган.

Бунда сув таъминоти ва сув чиқариш тармоғидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улаш истеъмолчилар гуруҳларидан келиб чиқиб улардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 ва 10 баравари миқдорида тўлов ундириш орқали амалга оширилади.

Фармонда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш бўйича қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида масъул вазирлик ва идораларга қатор ташкилий тадбирларни ўтказиш ҳақида топшириқлар берилган.

Энг муҳим тадбирлардан бири сифатида ушбу фармон қабул қилингандан кейин бир ой муддатда сувни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлашда йўқотишларни аниқлаш тартиби тасдиқланишини кўрсатиш мумкин.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 январга қадар сувни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлашни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш ҳамда жорий этишни, шу жумладан сув тақсимлаш тармоқларида ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Шу билан бир қаторда, 2018 йил 1 апрелга қадар сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларининг барча гуруҳ истеъмолчиларини инвентаризация қилиш, шунингдек, истеъмолчилар ҳақида ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларга тузатишлар киритиш билан бир вақтда сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш режалаштирилган.

2019 йил 1 январга қадар эса водопровод-канализация хўжалиги объектлари ва иншоотлари кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган ҳолда инвентаризация қилинади.

Бундан ташқари, Президент томонидан масъул вазирлик ва идоралар олдига водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари фаолиятини танқидий ўрганиш ҳамда натижаси бўйича сув таъминоти ва сув чиқаришни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш вазифалари қўйилди.

Фармонда ёш авлодда сувга нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш ва ундан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига тегишли топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан