Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг қатор давлат сайтлари хакерлар ҳужуми сабабли ишламай қолди
20.11.2017 20:45,  
15

Душанба куни эрталабдан Ўзбекистоннинг қатор давлат тузилмалари сайтлари ишламай қолди. Тахминларга кўра улар хакерлар ҳужумига учради.

Хусусан, Адлия вазирлиги, Тошкент ҳокимияти, Давлат тест маркази сайтларига киришнинг имкони бўлмади.

Google орқали ушбу давлат ташкилотлари сайтига қидирув берилса, «Hacked By Skidie KhaN : : : TeaM Cyber CommandOs» сўзлари чиқиб келди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг кўплаб давлат сайтлари, жумладан ҳукумат портали ишлашда давом этмоқда.

Сайтлар жойлаштирилган UZINFOCOM датамарказидан улар фаолияти яқин вақтларда тикланиши хабар қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан