Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳар куни бир хил овқат еяверишнинг соғлиқ учун таъсири қандай?
23.11.2017 09:41,  
31

Ҳар куни бир хил овқат тез жонга тегади, лекин уни тайёрлашга анча камроқ вақт кетади.

Фойдали томонлари:

Тўғри овқатланиш тезроқ одатга айланади

Кундан-кун бил хил овқат еяверсангиз, бу ҳеч қийинчиликсиз одатга айланади. Асосийси, бирон-бир фойдали таомни танланг, шунда тўғри овқатланиш тезроқ жорий қилинади.

Тайёрлашга камроқ вақт кетади

Агар фақат битта овқат қилиш керак бўлса, дам олиш кунлари бутун ҳафтага етадиган егуликларни тайёрлаш мумкин. Шунда оғир иш кунидан кейин овқат тайёрлашга вақт сарфлаб ўтиришга тўғри келмайди.

Тез тайёрланадиган ва зарарли бирон нарса ейиш имконияти камроқ бўлади

Агар сиз тушликда ёки кечки овқатда нима ейишни олдиндан билсангиз, сизда фастфуд ёки зарарли бошқа бирон нарса сотиб олишга имкон бўлмайди. Агар овқат олдиндан тайёрлаб қўйилган бўлса, ундан ҳам яхшироқ бўлади.

Ёмон томонлари:

Бир хиллик тез кўнгилга уради

Бир хил озиқ-овқатлар жонингизга тега бошласа, парҳезга ёки тўғри овқатланишга риоя қилиш жуда қийин бўлади.

Озуқа моддаларининг етишмаслиги

Организм етарли миқдорда озуқа моддалар ва витаминлар олиши учун бизга мевалар, сабзавотлар, оқсиллар ва ёрмалар керак бўлади. Агар парҳез битта-иккита таомлар билан чеклаб қўйилса, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Модда алмашишининг бузилиш хавфи

Тадқиқотчилар турли хил озуқа моддаларга бой бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш модда алмашинуви учун фойдали эканлигини аниқлади. Шунингдек у гипертензия, юқори холестерин ва ортиқча вазннинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Хулоса

Организм турли хилдаги озуқа моддаларига эга бўлиши учун бир хил эмас, балки ўхшаш таомларни танланг. Ўзингизнинг севган таомларингизни бироз бўлса ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўринг, шунда улар жонингизга тегмайди ва кўпроқ фойда келтиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан